417 миллион бола нега ҳали ҳам чуқур қашшоқликда яшамоқда?

1 дақиқа ўқиш177
417 миллион бола нега ҳали ҳам чуқур қашшоқликда яшамоқда?

UNICEFнинг янги ҳисоботи дунёдаги болалар аҳволига яна бир оғир ҳақиқатни очди. Ҳозирги кунда ер юзи бўйлаб тахминан 417 миллион бола қашшоқлик чегарасида кун кечирмоқда, деб ёзади Oxu.az манбасига таяниб.

Таъкидланишича, ушбу болаларнинг катта қисми Африка ва Жанубий Осиёда яшайди — айрим минтақаларда эса вазият бутунлай издан чиққан. Масалан, 118 миллион бола бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим эҳтиёждан махрум ҳолда улғаймоқда. Яна 17 миллион бола тўрт ва ундан ортиқ асосий эҳтиёж — соғлиқни сақлаш, тоза сув, таълим ёки озиқ-овқатдан бирига ҳам тўлиқ эга эмас.

Ҳисоботда айтилишича, тоза ичимлик суви етишмаслиги, профилактика хизматларига қолоқлик, сифатли таълимнинг йўқлиги миллионлаб болаларни чуқур қашшоқликка махкум қилмоқда. Бу эса кам ва ўрта даромадли давлатларда ҳар беш боладан бири оғир шароитларда ўсиб келаётганини англатади.

Шу билан бирга, UNICEF кейинги ўн йилликда оз бўлса-да ижобий силжишлар қайд этилганини таъкидлайди. 2013 йилда болаларнинг 51 фоизи камида битта оғир маҳрумликка дуч келган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 41 фоизгача пасайган. Мутахассисларнинг фикрича, бу — болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам дастурларини кенгайтириш билан боғлиқ.

Хулоса қилиб айтганда, дунёда болалар қашшоқлиги ҳали ҳам энг оғир глобал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Миллионлаб болалар учун энг оддий имкониятлар ҳам орзу бўлиб қолаётган бир пайтда, халқаро ташкилотлар фаолияти янада кучайтирилиши кераклиги айни заруратдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?