date

Португалияда бола безориликдан бармоқларидан айрилди

Португалияда бола безориликдан бармоқларидан айрилди

Португалияда 9 ёшли бразилиялик бола мактабдаги шафқатсиз безорилик қурбонига айланди. Euronews хабарига кўра, синфдошлари уни ҳожатхонада қамаб, иккита бармоқ учини узиб ташлаган. Боланинг онаси Нивия Эстевам айтишича, ўғли кўп қон йўқотган ҳолда эшик остидан эмаклаб чиқишга мажбур бўлган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳодисадан олдин ҳам ўғли тепиш, бўғиш ва сочидан тортиш каби зўравонликларга дуч келган. Жароҳатдан кейин у Портодаги Сан-Жуау шифохонасида уч соатлик операциядан ўтган ва ҳозирда кучли оғриқ қолдирувчи ҳамда антибиотиклар қабул қилмоқда. Болада оғир руҳий зарба ҳам кузатилмоқда — ҳар кеча ўша вазиятни эслаб йиғлаб чиқади.

Ишни олиб бораётган адвокатлар ҳужумда ксенофобия омиллари бўлган-бўлмаганини ҳам текширмоқда. Улар мактабни болани ҳимоя қила олмаганликда ҳам, ҳодиса жойини мутахассислар келишидан олдин тозалашда ҳам айбламоқда.

Психологлар таъкидлашича, Португалия мактабларида зўравонлик сони охирги йилларда кескин ошган: 2020–2021 ўқув йилидаги 4 620 та ҳолат, 2024–2025 йилларда 7 804 тага етган. Бу эса муаммо жиддий кўламга чиққанини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Португалияда бола безориликдан бармоқларидан айрилди