
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторидаги қисқа муддатли сулҳдан фойдаланиб, 40 мингдан зиёд болани турли инфекцияларга қарши эмлашни режалаштирганини маълум қилди. Al Arabiya хабарига кўра, 9 ноябрда бошланган эмлаш жараёнининг саккиз кунидаёқ уч ёшгача бўлган 10 мингдан ортиқ бола биринчи доза қабул қилган.
ЖССТ раҳбари Тадрос Адҳаном Гебреесус 22 ноябргача болалар қизамиқ, тепки, қизилча, дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, В гепатити, сил, ротавирус, полиомиелит ва зотилжамга қарши эмланишини айтди. Компания UNICEF, UNRWA ва Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Кейинги босқичлар декабрь ва январь ойларига белгиланган.
Гебреесус сулҳ халқаро ташкилотларга Ғазода тиббий ёрдамни кучайтириш ва вайрон бўлган соғлиқни сақлаш инфратузилмасини тиклашда катта ёрдам бераётганини қайд этди.
Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 17 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллаганди. 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 69 500 дан зиёд фаластинлик ҳалок бўлгани айтилади — уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.