Эрдўған Европа Иттифоқига кириш бўйича референдум ўтказиш билан таҳдид қилди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Эрдўған Европа Иттифоқига кириш бўйича референдум ўтказиш билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа Иттифоқини Анқарани ўз таркибига қабул қилиш жараёнини чўзаётганликда айблади ва мамлакатда бу борада референдум ўтказилиши мумкинлигини айтди.

“Биз ўз йўналишимизни аниқлаб олишимиз учун бу вазият тезроқ поёнига етса яхши бўларди. Улар ҳамон ишни чўзишмоқда. Биз билан ҳаттоки солиштириб бўлмайдиган давлатлар Европа Иттифоқи аъзоси бўлган. Агар шундай кетадиган бўлса, унда 81 млнлик аҳолимизга Европа Иттифоқи борасида юзланишгина қолмоқда ва кўрамиз, улар нима дейди”, деб айтган Эрдўған Истанбулдаги форумда.

Эрдўған Брюсселни Туркиянинг ЕИга кириши бўйича бир қарорга келишга чақирган.

“Қабул қилмасангиз, шундай деб айтинг ва сиз ўз йўлингиз, биз эса ўз йўлимиз билан кетамиз”, деб қўшимча қилган Туркия президенти.

Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Туркияда амалга оширилган давлат тўнтарувига уринишдан кейин ёмонлашган. Европа Иттифоқи Туркия раҳбариятининг тўнтарувга уриниш бўйича кўрган қатъий чораларини танқид қилиб, Анқаранинг Европа Иттифоқига кириши бўйича жараённи тўхтатиб қўйган.

Шунингдек, Эрдўғаннинг айтишича, Туркия қуролли кучлари Сурияда эркин сайловлар ўтганидан ва террорчилик хавфи йўқ қилингандан кейингина бу мамлакатдан кетади.

“У ердан террорчилик кетганда, ҳалол сайловлар ўтгандагина биз кетамиз. Бизни Идлиб аҳолиси таклиф қилган. Афринда ҳам шу ҳолат, бизни халқ чақирган. Қаерда эзилганлар бўлса, биз ўша ердамиз”, деб айтган Эрдўған.

Туркия армияси 2016 йил августда Суриядаги жангариларга қарши “Фрот қалқони” ҳарбий операциясини бошлаган. Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 2017 йил март охирида операция муваффақиятли якунланганини эълон қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?