Хитой 2022 йилгача тўртта «Сунъий Ой» сунъий йўлдошини орбитага чиқаришни режалаштирмоқда. Улар ер юзасини тунги вақтда ёритиб, Ернинг табиий йўлдошидан саккиз мартага тезроқ қуёш нурларини акс эттиради. Лойиҳа ҳақида China Daily хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, биринчи «Сунъий Ой» 2020 йилда Сичан космодромидан космосга учирилиши мумкин.
«Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, 2022 йилда яна учта шундай объект учирилади», - дея айтиб ўтди газетага лойиҳа раҳбари, Чэнду шаҳридаги Тяньфу янги тумани Илмий уюшмаси раҳбари У Чуньфэн. Олимнинг аниқлик киритишича, «Сунъий Ой» Ердан 500 км баландликда, яъни Ойнинг ўзига жуда яқин жойлашади. Бунинг натижасида сунъий йўлдош жуда порлоқ бўлади, дея қўшимча қилиб ўтган У Чуньфэн.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, янги сунъий йўлдош кундузги нурни алмаштира олмайди, сабаби у томонидан акс эттирилувчи қуёш нурлари тезлиги Чэнду шаҳридаги оддий тунги ёритишдан тахминан 20%ни ташкил қилади. Бироқ, бу лойиҳа ҳар йили майдони 50 квадрат километр бўлган жойни ёритишда 174 миллион долларни тежаш имконини беради, деди лойиҳа куратори.
У Чуньфэннинг сўзларига кўра, «Сунъий Ой», масалан, электр энергияси таъминотида муаммолар юз берадиган бўлса, табиий офатлар юз берган ҳудудни ёритишда фойдалидир. Унинг аниқлик киритишича, биринчи бундай сунъий йўлдош тажрибавий бўлади, қолган учтаси «катта муниципал ва тижорат салоҳиятга эга тўлақонли лойиҳалар»га айланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?

Сувда барпо этиладиган илк давлат 2022 йилда пайдо бўлади

Олимлар: Яқин кунларда Ерга улкан сунъий йўлдош қулаши мумкин

БААдаги “Ўзбекистон” ороли яқинидан яна бир оролга жой ажратилди

Эрдўған турк сунъий йўлдошининг учирилиши шахсан кузатади

Туркманистон март ойида космосга сунъий йўлдош чиқаради