date

Москвада ўзбек мигранти одам ўлдиргани учун 1 йил шартли қамоқ жазоси берилди

Москвада ўзбек мигранти одам ўлдиргани учун 1 йил шартли қамоқ жазоси берилди

Россиянинг Москва вилояти Шёлково шаҳрида содир бўлган ва жамоатчиликда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган оғир воқеа бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, 49 ёшли кар-соқов эркакни калтаклаб ўлдириб қўйган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросига атиги 1 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, жасадни яширишда унга кўмаклашган шериги Россиядан депортация қилингани хабар қилинди. Бу ҳақда “Москва онлайн” маълум қилди.

Ҳодиса жорий йилнинг 20 июль куни рўй берган. Металл қидириб юрган икки мигрантга марҳум имо-ишора орқали хаёлсизлик қилмасликни эслатган. Бироқ эркаклар бу ишорани ҳақорат сифатида қабул қилган ва улардан бири кар-соқов эркакни бир неча марта урган. Жабрланувчи йиқилиб тушган ва бошига олган қаттиқ жароҳатлар туфайли воқеа жойида вафот этган.

Шундан сўнг икки шахс марҳумнинг жасадини четга судраб, изларни йўқотишга ҳаракат қилган. Тез орада иккаласи ҳам қўлга олинган: бири қотилликда, иккинчиси эса жиноят изларини яширишда айбланган.

Дастлаб тергов бу ҳаракатни “қасддан оғир тан жароҳати етказиш” деб баҳолаган. Бироқ кейинчалик айблов “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” моддасига енгиллаштирилган. Шу сабабли, суд томонидан ҳам жазо анча юмшатилиб, шартли равишда бир йил билан чекланган.

Марҳумнинг қариндошлари ушбу қарорни кескин рад этмоқда. Уларга кўра, марҳум жанжалга ҳеч қандай сабабчи бўлмаган, аксинча, тинчликка чақирган. Шу боис терговнинг айбловни енгиллаштириши ва суднинг “юмшоқ” ҳукми адолатсизлик сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Москвада ўзбек мигранти одам ўлдиргани учун 1 йил шартли қамоқ жазоси берилди