date

Роналду Трамп зиёфатида барчанинг эътиборида бўлди

Роналду Трамп зиёфатида барчанинг эътиборида бўлди

Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг “Ал-Наср” клуби етакчиси Криштиану Роналду АҚШ пойтахтида ўтган нуфузли кечки қабулда қатнашиб, яна бир бор жамоатчилик диққат марказида бўлди. “The Telegraph”нинг ёзишича, шоҳона равишда уюштирилган ушбу зиёфат Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга амалий ташрифи муносабати билан Оқ уйда ташкил этилган.

Маросимнинг асосий меҳмони шаҳзода бўлган бўлса, қабул томонидан АҚШ Президенти Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания иштирок этди. Йиғилишда юқори лавозимдаги бир қатор расмийлар — Давлат котиби Марко Рубио, Молия вазири Скотт Бессант ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам қатнашган.

Зиёфат меҳмонлари орасида футбол оламининг энг ёрқин юзларидан бири — Криштиану Роналду, FIFA раҳбари Жанни Инфантино, Amazon асосчиси Жефф Безос, шунингдек, америкалик миллиардер Илон Маск ҳам бўлгани тадбирга янада обрў қўшди.

Кечки овқат давомида Трамп шухратли ҳужумчининг Оқ уйга келгани фарзанди учун ҳам катта воқеа бўлганини яширмаган.

“Ўғлим Роналдунинг жонкуяр мухлиси. Бэррон уни кўришга муваффақ бўлди. Аниқ айтаман, энди у отасини бироз бошқачароқ ҳурмат қилади — уларни таништириб қўйганим ўзиёқ етарли”, дея шухратланган АҚШ Президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Роналду Трамп зиёфатида барчанинг эътиборида бўлди