
Немис олимлари табиий офатлар хавфи юқори бўлган мамлакатлар рейтингини тузди. Хавф даражаси энг юқори мамлакатлар қаторига Вануату, Тонга ва Филиппин, Соломон ороллари, Гайана, Папуа-Янги Гвинея, Гватемала, Бруней, Бангладеш ва Фижи киритилди. Хитой, Япония, Шимолий ва Жанубий Корея, Африканинг кўпгина мамлакатлари ҳам хавф остида.
Октябрь ойида БМТ мутахассислари давлатлар “жамиятнинг барча жабҳаларида тезкор ва узоқни кўзловчи ўзгаришлар”ни амалга оширмаса, глобал исиш қурғоқчилик ва озиқ-овқат етишмовчилигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Аввал хабар қилинганидек, олимлар бўронлар ва сув тошқини натижасида ер юзаси чўкаётгани, тоғ тизмалари эса, аксинча, кўтарилаётганини аниқладилар.
"The Atlantic" нашрининг ёзишича, Харви бўрони натижасида 275 трлн фунт миқдоридаги сув Техасдаги ер юзасининг деформацияланишига олиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар