date

Хайкин Норвегия терма жамоасида ўйнашга тайёр

Хайкин Норвегия терма жамоасида ўйнашга тайёр
"Будё-Глимт" дарвозабони Никита Хайкин 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Норвегия терма жамоаси таркибида қатнашиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Агар терма жамоа мени ёрдам бера олади деб ҳисоблашса, бу ажойиб бўлади. Ҳозирда Норвегия жуда кучли таркибга эга бўлиб, сифатли футболчилар сафида жамланган. Бу мен учун катта шараф бўларди", — деди Хайкин NRKга берган интервьюсида.

Маълумот учун, Норвегия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўз гуруҳида максимал 24 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Гуруҳда Норвегиядан кейин Италия, Исроил, Эстония ва Молдова жойлашган эди.

Аввалроқ норвегиялик журналист Хайкин 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Норвегия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин Норвегия терма жамоасида ўйнашга тайёр