date

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси номзодлари эълон қилинди

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси номзодлари эълон қилинди
Декабр ойининг охирида Globe Soccer Awards мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади. Тадбир давомида йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси эълон қилинади.

Номзодлар рўйхатида 15 нафар таниқли футболчи иштирок этмоқда: Николо Барелла, Жуд Беллингем, Дезире Дуйе, Ферминг Лопес, Алексис Мак Аллистер, Скотт Мактоминай, Жоау Невеш, Мартин Эдегор, Майкл Олисe, Коул Палмер, Педри, Деклан Райс, Федерико Вальверде, Витинья ва Флориан Вирц.

2024 йилги мукофот Англия миллий терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга насиб этди.

Globe Soccer Awards маросими 28 декабр куни Дубайда (БАА) ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси номзодлари эълон қилинди