date

Канчельскис Адвокатни табриклади

Канчельскис Адвокатни табриклади
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис Кюрасао жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишини изоҳлади. Дик Адвокат бошчилигидаги жамоа мазкур мусобақада иштирок этган энг кичик давлат сифатида тарихга кирди.

"Дик Адвокат ҳар доим шундай бўлган: у интизомни йўлга қўйиб, жамоани эркин ўйнашга ва унинг талабларини бажаришга ўргатади. Натижа бор, у яхши мураббий!" - деди Канчельскис "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.

Адвокат Кюрасао ва Ямайка ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувда қатнаша олмади. Мазкур ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, мураббий оилавий муаммолар туфайли жамоани вақтинча тарк этишга мажбур бўлган. Аввал Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби, Россия терма жамоаси ва бошқа бир қатор жамоаларни бошқарган Адвокат ҳали ҳам ўз лавозимида ишлашда давом этмоқда.

Аммо Кюрасао футбол федерацияси унга муқобил номзод қидираётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис Адвокатни табриклади