Фаластинлик олима қиз "бедаво" деб ҳисобланувчи касаллик давосини топиш арафасида

  • 24 апрель 2019, 14:08
  • 1 603
  • Дунё
  • Фаластинлик олима қиз "бедаво" деб ҳисобланувчи касаллик давосини топиш арафасида
    Фаластин неврология тадқиқотчиси Сабат Хатибда қарияларда деманс касаллигига қарши янги формула асосида препаратни ишлаб чиқиш ғояси бор эди. Унинг дунёдаги энг кўп тарқалган, бедаво деб топилган Алцгеймер касаллигига даво топиш орзуси рўёбга чиқиш остонасида.

    Фаластин олимасини илмий жиҳатдан истиқболли ҳаёт кутаётгани аниқ. Хатиб 2009 йилда 98% юқори натижалар билан Жениндаги Араб-Америка Университетини битирган. Кейинчалик, Араб-Америка Университетининг Фан ва санъат факультетида биология ва биотехнология дастурига қўшилади ва 3,95 балл билан уни тугатади. Аксарият одамлар шу билан тўхтаб қолишади, аммо аспирант невролог қаҳрамонимиз Нажж университетининг Ҳаёт фанлари бўлимида юқори даражаларини давом эттиришни танлайди ва 4 балл билан битказади.

    Бир қатор Европа университетларига ариза топширгач, Англия университетининг бешинчи энг йирик университети бўлган Абердин Университети тиббиёт факультетига грант асосида қабул қилинади. 2018 йилда уч йил ичида докторлик диссертациясини ёқлайди ва Абердин Университети Нейрология кафедрасида фаолиятини давом эттиради.

    У неврология соҳасига қизиқиши баланд бўлганлиги сабаб асаб тизими касалликларига, жумладан, дунё бўйлаб 50 миллион киши чалинган Альцгеймер касаллигига даво топишга ҳаракат қиляпти.

    Тажрибаларининг бирида Хатиб, Альцгеймер касаллигига чалинган кўплаб кекса одамларга ретиноик кислота деб аталадиган кимёвий модда етишмовчилиги бўлишини аниқлади. Бу асаб тизимидаги нейронларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Тана бу кимёвий маҳсулотни ўз-ўзидан ишлаб чиқаролмайди, А витаминидан ҳосил қилиши лозим бўлади. Хатибнинг фикри бўйича синтетик тарзда кучли ретиник кислотасини ўз ичига олувчи препарат ишлаб чиқарилиши керак эди. Бу иш учун университет томонидан 400 минг евродан кўпроқ маблағ ажратилди ва Хатиб лабораторияда “яшил чироқ” ва иккита патент олган ҳолда ишини бошлади.

    Хатиб инсонларнинг клиник хасталиклари тез орада бартараф қилинишига умид қилишини айтди. «Агар ҳаммаси яхши кечса, бу жуда кўплаб одамларга ёрдам берувчи, формула ва функция жиҳатидан дунёдаги илк дори бўлади», дейди у.

    Бир кун қаҳрамонимиз Ватанига қайтиб, Фаластин ва Араб дунёсидаги қизларга қандай қийинчиликлар бўлмасин, орзулари ушалиши учун интилишлари кераклигини ўргатишига ва кўпчиликни илҳомлаштиришига олимлар умид қилади.

    Ундан талабалар учун маслаҳат ва тилаклар сўралганида, шундай деган: «Сиз ўзингизга ва қобилиятингизга ишонишингиз керак ва қандай қийинчиликларга дуч келишингиздан қатъий назар, умид сизни тарк этмасин. Кўп меҳнат қилиш ва имон билан сиз орзуларингизга эришиб, имконсиз нарсани рўёбга чиқаришингиз мумкин».
    Фаатима Мўминжонова таржимаси

    Манба: Azon.uz

    Фикрлар

    » » Фаластинлик олима қиз "бедаво" деб ҳисобланувчи касаллик давосини топиш арафасида