date

Исроил ҳужумлари Ғазода 33 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Исроил ҳужумлари Ғазода 33 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Ғазода Исроил томонидан ўтказилган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди. Ҳамас бошқарувидаги Фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, зарбалар Ғазо шаҳри, Беит Лаҳия, Нусейрат ва Хон Юнисдаги уйлар, мактаблар ҳамда турар жойларга қаратилган. Қутқарувчилар оғир шароитда ишлаётгани, кўплаб одамлар ҳали ҳам харобалар остида қолаётгани билдирилмоқда.

Исроил томони ҳужумларни АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ шартлари бузилганидан кейин амалга оширилганини айтди. Мудофаа вазири Исроил Кацнинг сўзларига кўра, Ҳамас жангарилари исроиллик аскарларга ҳужум қилган ва асирлар жасадларини қайтариш бўйича келишувни бузган. Ҳамас эса бу айбловларни рад этиб, сулҳга содиқлигини билдирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп “сулҳ сақланиб қолмоқда”, деб таъкидлади, бироқ “Исроил аскарлари нишонга олинган бўлса, жавоб беришга ҳақли” эканини ҳам айтди. Вашингтонда вице-президент Венс ҳам кичик тўқнашувлар сулҳни тўлиқ бузмаслигини, аммо томонлар эҳтиёт бўлиши кераклигини қайд этди.

Сўнгги кескинлик Ҳамас томонидан Исроилга топширилган тобутдаги жасад бошқа асирга тегишли экани аниқлангач, кучайди. Исроил буни сулҳни бузиш деб атади, Ҳамас эса айбловларни рад этди.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳужумлари Ғазода 33 кишининг ўлимига сабаб бўлди