
Франциялик собиқ ҳимоячи Патрис Эвра "Ювентус"даги муаммолар ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Кекса синьора" кетма-кет саккизта ўйинда ғалаба қозона олмади ва бу натижадан сўнг бош мураббий Игор Тудор истеъфога чиқарилди.
"Мураббий истеъфоси футболчиларнинг майдонда ўз вазифаларини етарлича бажармаганидан дарак беради. Бундай ҳолат мен билан фақат бир марта содир бўлган, у ҳам бўлса "Манчестер Юнайтед" Дэвид Мойесни истеъфога чиқарганида.
Ўша кунларни жуда оғир ўтказганман – умид қиламанки, ҳозир "Ювентус" футболчилари ҳам шундай ҳисларни бошдан кечирмоқда. Агар сен "Ювентус"да ўйнаётган бўлсанг, масъулиятни ўз зиммангга олишинг керак.
Муаммо шундаки, замонавий авлод аввалгидек эмас. Биз футболчилар клуб учун, тарих учун, оилаларимиз фаровонлиги учун ўз кучимизни сарфлаганмиз.
Ҳозир эса футболчиларнинг диққатини чалғитадиган омиллар жуда кўп. "Ювентус"да ҳам кўп нарсалар ўзгарган, аввалги қадриятлар ўз кучини йўқотган", – деди Эвра Football Italia нашрига берган интервьюсида.
Маълум бўлишича, "Ювентус"нинг янги бош мураббийи сифатида Лучано Спаллетти тайинланиши кутилмоқда.
Патрис Эвра: "Ювентус"даги қадриятлар ўзгарди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар