Энрике Сафонов ва Шевалье рақобати ҳақида гапирди

PSJ бош мураббийи Луис Энрике дарвозабонлар учун мавсум давомида асосий таркибда ўрин кафолатланмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, танлов футболчининг ўйиндаги даражасига боғлиқ. Шевале жорий мавсумда ҳозирча Сафоновга дарвоза ўрнини бўшатмади ва PSJнинг барча ўйинларида иштирок этди. Сафонов эса ўтган мавсумда PSJ таркибида барча расмий мусобақаларда 17 ўйинда, жумладан, Франсия Кубоги финалида майдонга тушган.

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоасидаги дарвозабонлар ўртасидаги рақобат борасида фикр билдирди.
"Мавсум давомида ҳеч кимга асосий таркибда ўрин кафолатланмайди. Ҳаммаси футболчининг ўйиндаги даражасига боғлиқ", - деди Энрике матбуот анжумида.
Эслатиб ўтамиз, Шевалье ҳозирча жорий мавсум давомида Сафоновга дарвоза ўрнини бўшатиб бермаган.
ПСЖ ёзда "Лилль" клубидан 40 миллион евро эвазига сотиб олган француз футболчиси пойтахт клубининг барча ўйинларида иштирок этди. Ўтган мавсумда Сафонов ПСЖ таркибида барча расмий мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушган, хусусан, Франция Кубоги финалида ҳам иштирок этган.































Изоҳлар 0
…