15:32 / 27.07.2019
2 691

Осиё асри қачон келади? Унда Хитой қайси даражани эгаллайди?

Осиё асри қачон келади? Унда Хитой қайси даражани эгаллайди?
XIX асрдан бери илк марта келаси йили Осиё харид қуввати бутун дунёникидан юқори бўлиши кутилмоқда, деб ёзади weforum. Бу Осиёнинг бадавлат бўлиб кетишини эмас, балки кўпроқ интеграция жараёнининг кучайиши билан баҳоланади.

Бироқ бу вақтинча нарса. Иқлим ўзгариши ва демографик инқироздан тортиб, технологик низолар-у тенгсизликларгача - дунё жуда кўп қийинчиликларга дуч келмоқда. Уларнинг ҳал қилиниши учун эса кўп томонлама ўйланган ечимлар зарур. Халқаро лидерлик хусусиятлари ва огоҳликдаги камчиликлар туфайли бошқарув тизимида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Аммо, шу вазиятда ҳам Осиё глобаллашув жараёнидан катта фойда кўрмоқда. У ҳатто дунёни қийнаётган муаммолардан куч олмоқда. Осиёнинг бахтига бу ердаги ўсиш жўшқин тарзда кечмоқда. Хилма-хилликка бой қитъа биргаликда ишлашга ва маълум ечимларни топишга эришмоқда.

Агар бу Осиё асри бўладиган бўлса, унга қитъаликлар ўз минтақаларида бирдамлик билан ишлаш орқали эришадилар.

Осиёдаги сезиларли ўсишга қарамай, бу ерлик миллатлар бир-биридан фарқ қилувчи география ва ҳатто мураккаб тарихга ҳам эга. Хайриятки, ҳамкорликдан умумий фойда кўриш эҳтимоли устун келаётгани ва ҳаракатлар турли тўсиқларни бартараф этишга, ҳудудий интеграцияни юзага чиқаришга ёрдам бермоқда.

Хитойнинг Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Корея билан муваффақиятли келишувлари, шунингдек, Хитой-Япон-Корея Республикасининг уч томонлама саммити ҳам яхшиланишларнинг исботидир. Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё миллатлари ассосиацияси (ASEAN), Осиё-Тинч океани иқтисоди корпорацияси (APEC) ва ШҲТ каби ташкилотларнинг ҳам сони ошмоқда.

Ҳозир Осиё кўп томонлама савдо либераллашувининг юраги бўлиб қолмоқда. АҚШ томонидан таъқиқланган Тинч океани транс ҳамкорлиги (TPP) осиёлик лидерлар томонидан давом эттирилиб, шу йил қайта иш бошлаш учун шай қилиб қўйилди.

Шунингдек, Ҳудудий мукаммал иқтисодий ҳамкорлик (RCEP) ташкилотида ҳам прогрессивлик қайд этилмоқда. Бу каби жонли бирлашмалар ривожланиш ва кўпроқ мижозларни жалб этишда давом этмоқда. Улар Осиёда қулай иқтисодий интеграция учун йўлак вазифасини ўтайди. Масалан, TPP келажакда - ривожланган иқтисод шароити учун стандартларни ўрнатса, RCEP ривожланаётган давлатларга эркин савдо муҳитида иштирокчи бўлиш имконини беради.

Бирлашган Осиё жамияти ривожланган, ривожланаётган давлатлар ва хилма-хил иқтисодий системаларни бир жойга йиғган. Бу ҳолат халқаро даражада ҳам кўпфикрлиликни таъминлашга ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун эса Осиёнинг турфа миллатли халқларига алоқадор ечимларни жаҳон миқёсида ҳам оммалаштириш зарур бўлади.

Минтақавий иқтисодиётнинг юрагида жойлашгани учун ҳам Хитой, шубҳасиз, Осиё асрида асосий рол ўйнашини тахмин қилиш қийин эмас. Шундай бўлишига қарамай, бу давлатнинг ҳам турли нормалар ва қонунлар ишлаб чиқишда диктаторлик қилишига йўл қўйилмайди.

Хитойнинг халқаро стратегияси эса ҳақиқатга жуда яқин қурилган. Кўпфикрлиликка эътибор қаратадиган, халқаро иқтисодга очиқ, инклюзив.

Хитой позицияси Осиёда ва дунёда гегемон ёки асосий ўзгартирувчи бўлиш эмас, балки ўз инновацион ечимлар билан халқаро тартибни ушлаб туришдан иборат бўлмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан ҳам Хитой Осиё ва дунёнинг асосий ўсишини ушлаб турувчи ролидадир. Халқаро пул фонди (IMF) маълумотларига кўра, 2023 йилгача Хитойнинг халқаро ўсишга қўшадиган ҳиссаси 28 фоизга етади.

Ҳозирги даврдан 2030 йилгача эса Хитой истеъмолининг ўсиши АҚШ ва ғарбий Европаникидан ҳам ошиши кутилмоқда.

Хитой товарлари оқими, капитали Осиёнинг барча бурчакларида маҳаллий ҳукумат ва ишлаб чиқарувчилар учун катта имконият яратади. Мана шу омил Осиёда тўртинчи саноат инқилобини тезлаштириши кутилмоқда. Шунингдек, Хитойнинг Осиё интеграциясини қўллаб-қувватлашда системани ривожлантирувчи мақоми ҳам аҳамиятли.

Бироқ Осиё ҳануз инфраструктура билан боғлиқ муаммолардан қийналмоқда. Булар интеграция ва тараққиётнинг ҳам оёғига тушов солмоқда. Камар ва йўл ташаббускори ташкилоти (BRI) бу борада идеал транспортлар лойиҳасини ишлаб чиқиб бу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилишни режалаштирган.

Жаҳон банки тадқиқотларига кўра, агар Камар ва йўл ташаббускори ташкилотининг лойиҳалари амалга ошса, халқаро савдо кўрсаткичи 1.7 фоиздан 6.2 фоизгача ошиши мумкин. Бу халқаро реал даромадларнинг 0.7 фоиздан 2.9 фоизга чиқишига ёрдам беради. Натижада 7.6 миллион одам ўта камбағаллик шароитларидан халос бўлади.

Ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қилиш учун Камар ва йўл ташаббускори ташкилотига кўп томонлама ёндашув ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак бўлади. Бу борада 2015 йилда ташкил этилган ва айни дамда аъзолари сони қарийб 100 тага етган Осиё инвестиция ва инфраструктура банкининг кўпфикрлилик тамойилини ўрганиш мумкин. Ушбу банк ва бошқа кўп аъзоли институтлар тажрибасини ўрганиш орқали инфраструктура бўйича ташвишлантирган муаммоларнинг ечимини топиш эҳтимоли ҳам ошади.

Яна бир нарсани айтиш жоизки, Осиёнинг янги асрдаги барқарор тараққиёти тўлиғича кафолатланмаган, шунинг учун Хитой ва унинг қўшнилари турли таваккалчиликларга ва қийинчиликларга тайёр бўлиши фойдадан холи бўлмайди.

Кутилаётган нарса эса битта: Осиё асри фақат осиёликлар учун эмас, балки бутун ер юзи одамлари учун ҳам фойда келтиради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осиё асри қачон келади? Унда Хитой қайси даражани эгаллайди?