date

АҚШ Пенсилванияни $75 млн маблағдан маҳрум қилиши мумкин


АҚШ Транспорт вазирлиги Пенсилвания штатини деярли 75 миллион доллар федерал молиялаштиришдан маҳрум қилиш билан огоҳлантирди. Бу штатда тижорат ҳайдовчилик гувоҳномаларини (CDL) бериш жараёнида қонунбузарликлар аниқланганидан сўнг маълум қилинди.

Ушбу баёнот 20-ноябр куни эълон қилинди. Автотранспорт хавфсизлиги бўйича федерал бошқарма (FMCSA) маълумотларига кўра, Пенсилвания ноқонуний равишда мамлакат ҳудудида ноқонуний яшовчи хорижликларга тижорат лицензиялари берган.

Ҳисоботда айрим лицензия олувчилар "мос эмас ва малакасиз" деб топилгани айтилган. Транспорт вазири Шон П.

Даффи штат ноқонуний берилган лицензияларни бекор қилиши ва аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиши кераклигини таъкидлади. Акс ҳолда, АҚШ Транспорт вазирлиги федерал маблағларни ажратишни тўхтатишини маълум қилди.

Вазирлик, шунингдек, ўзбекистонлик Аҳрор Бозоровнинг қўлга олиниши ёзда бошланган хорижликлар учун лицензияларни текшириш аудит зарурлигини исботлашини билдирди. Бозоров ватани Ўзбекистонда экстремистик материалларни тарқатишда айбланиб қидирувга берилган.

АҚШда у Пенсилванияда олинган лицензия асосида юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаган. Пенсилвания губернатори Жош Шапиро эса, Бозоров федерал SAVE базаси орқали текширилганини ва ҳеч қандай шубҳали нарсалар топилмаганини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Пенсилванияни $75 млн маблағдан маҳрум қилиши мумкин