12:08 / 01.09.2019
2 989

1,9 миллион ҳиндистонликнинг тақдири ёхуд фуқаролигидан ажралган ҳиндлар

1,9 миллион ҳиндистонликнинг тақдири ёхуд фуқаролигидан ажралган ҳиндлар
Фото: BBC
Ҳиндистон ҳукумати ниҳоят шимоли-шарқий штат – Ассамдаги 1,9 миллион фуқаронинг Ҳиндистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши керак бўлган рўйхатга киритди, деб ёзади Daryo.

Фуқароликни рўйхатга олиш маркази эълон қилган рўйхат шундай ҳужжатки, унга киритилган ҳар бир шахс Ассамга 1971 йилнинг 24 мартигача келганини исботлаб бера олиши керак. Айнан шу санада қўшни Бангладеш Покистондан ажралиб чиққанини эълон қилган эди.

Эслаш жоизки, июль ойининг бошларида 4 миллионга яқин ҳиндлар мазкур рўйхатга киритилиб, фуқароликдан чиқарилиш таҳдиди олдида қолган эди.

Ҳинд расмийларининг таъкидлашича, мазкур рўйхатлар энг аввало ноқонуний бангладешлик муҳожирларни аниқлаш мақсадида тузилмоқда.

Ҳиндистонда аллақачон хорижлик экани иддао қилинаётган минглаб одамлар махсус лагерларга келтирилган ва улар қачон ўз мамлакатига депортация қилиб юборилиши ҳам айни вазиятда мавҳумлигича қолмоқда.

Айрим сиёсатчилар ассамликларга қарши қаратилган бу камситувчи сиёсий кампанияни «жодугарлар ови» деб атамоқда.

Миллий фуқароларни рўйхатга жараёни олиш 1951 йилда бошланган бўлиб, бу жараён орқали ким Ассамда туғилиб ўсган ҳиндистонлиг-у, ким чет эллик эканини қайд этувчи жараёндир.

Мазкур рўйхат анча йиллардан бери энди янгиланмоқда. Ҳиндистон бош вазири, миллатчи Bharata Janata Party етакчиси Нарендра Моди анча йиллардан бери муҳожирларга қарши аёвсиз кураш олиб боришини айтиб келаётган бўлса-да, яқин ойлардан бошлаб бу борада кескин сиёсатни бошлаб юборди ва Миллий фуқароликни рўйхатга олиш жараёнини асосий вазифага айлантирди.

Бу нима учун бу айнан Ассам штатида юз бермоқда, деган савол туғилади. Сабаби, Ассам Ҳиндистоннинг энг кўп элатлар яшайдиган ҳудудларидан бири ҳисобланади ва фуқаролик борасидаги масалалар бу ўлка учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқароётган эди.

Бенгалча ва ассамча мулоқот қилувчилар билан бир қаторда 32 миллионли штатнинг учдан бир аҳолиси мусулмонлардир. Уларнинг кўплари Британия ҳукмронлиги даврида жойлашиб олган муҳожирларнинг авлодларидир.

Мақолада, шунингдек, фуқароликдан чиқарилган ассамликларнинг келажаги ҳақида фикр юритилар экан, бу энг аввало мол-мулкни тақсимлаш, депортация қилиш, ирқчилик ва фуқаролиги йўқларга айлантирилганларнинг қаерга юборилиши билан боғлиқ қатор омиллар Ҳиндистон ҳукумати учун улкан бош оғриғи бўлиши ҳам таъкидланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 1,9 миллион ҳиндистонликнинг тақдири ёхуд фуқаролигидан ажралган ҳиндлар