Советлар британияликларни қандай қилиб жосусликка ёллаган?

  • 29 сентябрь 2019, 12:50
  • 1 436
  • Дунё
  • Советлар британияликларни қандай қилиб жосусликка ёллаган?
    The Times нашри совет разведкаси инглиз миллатига мансуб кемрижликлани ўз жосуси сифатида иш кўришга ёллагани ҳақида мақола чоп этди. Мақола 1934 йилдаги воқеалар қандай ривожланганига батафсил тўхталади.

    1934 йил июнь ойида Рижент-паркда совет разведкаси ёлловчиси Арнольд Дойч ва Кембриж университетининг ёш битирувчиси Ким Филби (Британия тарихидаги энг машҳур жосус) ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Бу учрашувда Кембриж жосуслик ячейкасининг ташкил этилиши, Ким Филбининг MI6 да узоқ давом этган фаолияти британ махсус хизмати учун ҳалигача давом этаётган жанжалга айланди.

    Орадан 29 йил ўтгач, 1963 йилда Ким Филби учрашув қай тарзда ўтгани, нималар ҳақида келишилгани ҳақида эсда қоларли ва шов-шувга сабаб эътироф битилган асар ёзди. Асарда ёзилишича, Ким Филбининг дастлабки учрашувини австриялик коммунист аёл Лици Фридман ташкил қилган. Филби учрашувда «Отто» тахаллусли агент билан жосуслик ишлари олиб бориш тартиби, Кембриждаги кейинчалик ёллаш мумкин бўлган бошқа коммунистлар ҳақида маълумот тўплаш ҳақида топшириқ олган.

    Филби The Times нашрининг хориждаги мухбири сифатида ишлар экан, MI6 нинг жосуси сифатида ҳам ишга жойлашган. Урушдан сўнг Вашингтондаги бўлимни бошқарган. У MI6 хизматини ташкил қилишда фаол қатнашган.

    Филби бошчилигидаги жосуслик тармоғи «Кембриж бешлиги» номини олган. Бешлик деб аталган бўлса-да, жосуслар анча кўп бўлгани тахмин қилинади. 1951 йилда Филбининг дўстлари Москвага қочиб кетгач, асосий шубҳа унинг ўзига тушган. Уни MI6 хизматидан истеъфога чиқишга мажбур қилишган, аммо у жавобгарликка тортилмаган. Байрутда фаолият юритар экан, бир пайтнинг ўзида ҳам КГБ, ҳам MI6 га ишлашда давом этган.

    1961 йилда Филбининг айби тўла исботга эга бўлгач, MI6 Байрутга унинг ортидан кузатиш учун дўсти Эллиотни юборган. Эллиот Филбининг квартирасини эшитиб борган, барча эшитганларини MI6 га етказган. Филби дастлаб КГБга ишлаганини рад этган, кейин икки энлик хат ёзиб, тавба қилган. Унинг тавба-тазарруси ярми ёлғон, ярми чин эди. У Эллиотга урушдан сўнг Россияга ишламай қўйганман деб айтган. Бу эса ёлғон эди. Эллиот Филбига бор айбини очиқчҳасига тан олиши, унга фойда келтиришини айтган ва кузатувни тўхтатиб, АҚШга учиб кетган. Шундан сўнг Филби Россияга қочиб ўтган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Советлар британияликларни қандай қилиб жосусликка ёллаган?