
Ҳеч эътибор қилганмисиз, ҳар доим ошхонада пиёз тўғрашни бошласак, "кўз ёш тўка" бошлаймиз. Қизиқ, нега бу сабзавот бизни бунчалик йиғлатар экан а? Ушбу саволнинг жавобига Los.gov сайтидан жавоб топдик.

Тадқиқотларга кўра, пиёзнинг таркибида син-пропанетиал-С-оксиди мавжуд бўлиб, у кўзларнинг лакримал безларига таъсир қилади ва натижада кўз ёшларига сабаб бўлади. Бугунги кунга қадар, мутахассислар ушбу ҳолатга сабаб қилиб аллиназа ферментини кўрсатишган.

Бироқ Японияда олиб борилган сўнгги тадқиқотларда маълум бўлишича, пиёзнинг таркибида илгари номаълум бўлган лакроматик-факторли синтетик модда борлиги аниқланган.
Ушбу жараён қуйидагича давом этади:
- Биз пиёзни тўғраганимизда лакроматик-факторли синтетик моддаси ҳавога чиқарилади.
- Синтетик модда пиёзнинг аминокислоталар сулфоксидларини сульфат кислотасига айлантиради.
- Беқарор бўлган сульфат кислотаси ўзини син-пропанетиал-С-оксидга айлантиради.
- Син-пропанетиал-С-оксиди ҳавога газ шаклида чиқади ҳамда кўзимизга таъсир қила бошлайди. Сўнгра лакримал безлар ачишади ва биз "дув-дув кўз ёш тўка" бошлаймиз, «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар