Янгиюллик йигит арзон iPhone баҳонасида одамларни алдагани фош бўлди

1 дақиқа ўқиш125
Янгиюллик йигит арзон iPhone баҳонасида одамларни алдагани фош бўлди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро (инициали И.Ю.) арзон iPhone сотиш баҳонасида одамларни алдаб келгани фош бўлди, деб хабар берди Tashkent Today.

Терговга кўра, у OLX платформасида сохта эълонлар жойлаштирган ва Telegram’да аёллар исмларида 10 га яқин сохта аккаунт очган. У турли шахслар номидан чиқиб, одамлардан арзон iPhone сотиш баҳонасида олдиндан тўлов олган ва кейин алоқани узган.

Унинг ушбу усул билан Нурафшон, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Бука, Қибрай ва Тошкент туманларида саккизта ўхшаш жиноят содир этгани аниқланган. Жабрланувчилар оддий одамлар бўлиб, арзон гаджет олиш ниятида бўлган. Етказилган зарар эса катта миқдорда деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" ва "г" бандлари (такроран ёки электрон воситалар орқали амалга оширилган йирик миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?