Венсан Компани Мюнхеннинг “Бавария” клуби билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди. Аввалги келишув 2027 йилда якунланиши керак эди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, клуб раҳбарияти Компанини “Манчестер Сити” ўз сафига қўшиб олишидан хавотирда эди. Хосеп Гвардиола 2026/27-йилги мавсумдан сўнг “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетиши мумкин.
Шу сабабли инглиз клуби Компанига қизиқиш билдирган. “Бавария” раҳбарияти 39 ёшли мураббий билан узоқ муддатли шартнома тузишга қарор қилган.
Компани 2024 йил ёзида “Бавария” бош мураббийи бўлди. Жамоа ўтган мавсумда Германия Бундеслигасида ғолиб чиққан.
Янги мавсумда эса барча мусобақаларда кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар