УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида Германиянинг “Бавария” жамоаси Белгиянинг “Брюгге” клубини 4:0 ҳисобида ютди. Учрашувда “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн ҳам гол урди.
Кейн бу гол эвазига Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири бўлди. У 17-ўринга кўтарилиб, Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ҳужумчиси Диде Дрогбани ортда қолдирди. Дрогбанинг ҳисобида 44 та гол бор эди.
Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар португалиялик Криштиану Роналду бўлиб турибди. 40 ёшли футболчи турнирда жами 140 та гол урган.
Харри Кейннинг фаолияти давомида Чемпионлар лигасидаги голлари сони ошиб бормоқда. Мутахассислар уни энг яхши тўпурарлардан бири сифатида эътироф этишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар