16:23 / 19.03.2020
3 804

Эксперт: «Қўрққанга қўш кўринади. Covid-19 аслида шов-шув қилинаётганичалик қўрқинчли эмас»

Эксперт: «Қўрққанга қўш кўринади. Covid-19 аслида шов-шув қилинаётганичалик қўрқинчли эмас»
Фото: REUTERS/The Central Hospital Of Wuhan Via WEIBO
Тиббиёт фанлари доктори Николай Филатов коронавирус атрофида асоссиз шов-шув кўтарилмоқда, деган фикрда.
Мечников номидаги вакцина ва эмламалар илмий-ишлаб чиқариш институтининг фан бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Николай Филатов «БИЗНЕС Online» нашрига берган интервьюсида коронавирус билан боғлиқ вазият борасида ўз фикрларини билдирди.

«Буларнинг бари нима учун қилиняпти? Қўрққан одам пулини осонгина беради ва бошқарилиши ҳам осон бўлади. Менимча, бу муаммонинг илдизи айнан мана шунда. Кимгадир негадир инсониятни қаттиқ қўрқитиш керак бўлиб қолди. Айтинг-чи, агар бу сунъий равишда қилинган бўлса, бундан мақсад нима? Одамлар соғлигига зарар етказишми? Унда бу қандай зарар бўлиши керак?

Юқори даражадаги ўлим, оғир клиника, ўта юқумлилик ва бошқалар. Бу ерда нимани кўряпмиз? Ундан ўлиш даражаси қанчалик? H5N1 «парранда гриппи»да ўлим даражаси 52,8 фоиз. Бу ушбу гриппга чалинганларнинг ярми ўлди дегани. Шу билан бирга, ўлим даражаси инсонларнинг ёши, жинси, ирқи ва уларнинг қандай иш билан шуғулланишига мутлақо боғлиқ бўлмаган. Касал қушдан одамга юққан ва бу муаммога айланган. Бу вирус коронавирусдан кўра қўрқинчлироқ.

Коронавирус аллақачондан буён маълум бўлган респиратор вируслардан бири. Улар оддий респиратор инфекцияда маълум даражада мавжуд бўлади. Янги вирусда ўлим даражаси 3,4, максимум 4 фоиз! Бу нимани англатади? Ҳеч нарсани. Бу оддий респиратор инфекция. Бирданига бундай шов-шув кўтарилди! Нега? Нима учун ҳеч қандай асоссиз бундай шов-шув кўтарилмоқда? Болалар ва ўсмирлар деярли чалинмаяпти. Нима бўляпти ўзи?

Мана, гап нимада. Макрофаг — иммун тизимини бошқарувчи ҳужайра. Микроб, токсин, унга нима таъсир кўрсатмасин, макрофагларнинг бир қисми физиологик йўл билан жавоб қайтаради, бир қисми эса гиперфаол ҳолатга ўтади. Ёши катта одамларда гиперфаол макрофаг улуши кўпроқ бўлади. У иммун тизимига ҳаракатга тушиш ва организмни фаол ҳимоя қилишга буйруқ беради. Фаол ҳимоя нима?

Бу касаллик уйғотувчи жойга, ушбу ҳолатда ўпкага лейкоцитларнинг оқиши дегани. Бу шамоллаш. Агар мана шу гиперфаоллик олиб ташланса ҳеч қандай зотилжам бўлмайди. Бу коронавирусда ҳам ҳеч нарса бўлмайди! Шунинг учун буни қандайдир лабораторияларда яратилган глобал миқёсдаги даҳшатли нарса демаган бўлардим. У янги, ҳозирча ҳеч кимда унга қарши иммунитет йўқ.

Одамларнинг табиий иммунизацияси юз берганидан сўнг ҳаммаси тугайди. У ҳозир сайр қиляпти, болаларда айланиб юрибди, зарар келтириш даражаси камайиб бормоқда ва биз нимани қўлга киритамиз? Иммун қатламининг қанчадир улушини ва шу билан ҳамма бу вирусни унутади. У навбатдаги коронавирусга айланади.

Касаллик чақирувчи ўнлаб, юзлаб, минглаб вируслар бор. Жануби-Шарқий Осиёнинг кўплаб шаҳарларига тарқалган H1N1 гриппини олинг. Ҳозиргидай пандемик шов-шув бўлганмиди? Пандемия нима? Касалликнинг барча қитъаларда тарқалиши. Пандемия бўлган, аммо шов-шув бўлмаган.

Давом этамиз. «Чўчқа гриппи»: ўлим даражаси 17 фоиз, ҳозирги коронавирусдан уч баравар кўп. У ҳақда ҳам ҳеч нарса эшитилмади.

Бугун содир бўлаётган барча нарса фақат битта нарсани англатади: қўрққанга қўш кўринади. Мен ҳокимият органларини тушунаман. Бир тарафдан, ҳамма ажралиб туришни, шов-шувли қарорлар қабул қилишни истайди, иккинчи тарафдан эса, кейинчалик лоқайдлик, ҳаракатсизликда айблашларини истамайди», деди Николай Филатов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперт: «Қўрққанга қўш кўринади. Covid-19 аслида шов-шув қилинаётганичалик қўрқинчли эмас»