date

Лондонда Samsung маҳсулотлари ортилган юк машинаси ўғирланди

Лондонда Samsung маҳсулотлари ортилган юк машинаси ўғирланди

Кореянинг Yonhap агентлиги хабар беришича, Лондондаги Хитроу аэропорти яқинида Samsung’нинг мобил гаджетлари ортилган юк машинаси ўғирланган. Жами 12 мингга яқин қурилма йўқотилган, жумладан, энг сўнгги Galaxy Z Flip 7 ва Fold 7 қатланувчи смартфонлари, Galaxy S25, Galaxy Watch 8 соатлари ва арзон Galaxy A16 смартфонлар партияси.

Жами йўқотилган маҳсулотлар қиймати 10,6 миллион долларга баҳоланмоқда.

Тахминларга кўра, ушбу ўғирлик олдиндан режалаштирилган, чунки юк машинаси товар партияси аэропортга етиб келганидан сўнг деярли дарҳол олиб кетилган. Британия полицияси терговни бошлади ва ўғирланган контейнерни топди. Аммо нашрга кўра, у контейнер ичида ўғирланган смартфонлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Манба: Rozetked
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Лондонда Samsung маҳсулотлари ортилган юк машинаси ўғирланди