date

Сунъий интеллект роботларига фуқаролик берилиши мумкинми?

Сунъий интеллект роботларига фуқаролик берилиши мумкинми?

Янги давр бошланяптими? Технология соҳасидаги гигант компаниялар сунъий интеллект (СИ) ривожини шунчалик тезлаштирдики, эндиликда уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида глобал муҳокамалар бошланмоқда.

Яқинда Европа Иттифоқи комиссияси томонидан эълон қилинган АИ қонун лойиҳасида сунъий интеллектли тизимларнинг масъулияти, ахлоқий чегаралари ва инсонлар билан ўзаро алоқаси чуқур муҳокама қилинди. АҚШда эса бир қатор стартаплар, хусусан “Humane АI” ва “хАI” (Илон Маскга тегишли) инсон каби мулоқот қила оладиган илғор сунъий онглар устида ишламоқда.

Бундан ташқари, Япония ҳукумати АИ роботларига махсус идентификация рақами берилиши, улар жамиятдаги баъзи функцияларни мустақил бажара олиш даражасига етгани боис, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини кўзлаётганини билдирди.

Экспертлар бу ҳолатни “янги индустриал инқилоб босқичи” сифатида баҳоламоқда. Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар томонидан сунъий интеллектнинг инсон ҳуқуқларига таъсири ва иш ўринларига таҳдиди бўйича долзарб тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект роботларига фуқаролик берилиши мумкинми?