Туркия ҳукумати меҳмонхоналарни санитар-гигиеник хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш дастурини ишлаб чиққан.
Туркия июнь ўрталаридан хорижлик туристларни қабул қилишни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz гашри.
"Июнь ўрталаридан маълум бир мамлакатларда халқаро туризм тикланади деб ўйлаймиз. Булар Хитой, Жанубий Корея ва ушбу минтақанинг бошқа давлатлари бўлади. Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб нуқталарига мунтазам халқаро парвозлар бошланади деб ўйлайман", - деди Эрсой NTV телеканали эфирида.
У Туркияда ички туризм 28 майдан, Рамазон ойи тугаганидан сўнг бошланишини айтди.
"Биз меҳмонхоналарни ёпмадик, авиаташувчилар ишини тўхтатгани ва пандемия билан боғлиқ бошқа чекловлар киритилгани сабабли улар ёпилишга мажбур бўлди", - деди Эрсой.
У Туркия ҳукумати меҳмонхоналарни санитар-гигиеник хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш дастури ишлаб чиққанини қайд этди.
"Бу дунёдаги ана шундай биринчи тажриба ва биздан кейин ЕИ мамлакатлари ҳам ана шундай иш олиб боришга қарор қилди", - деб қўшиб қўйди Эрсой.
Аввалроқ Меҳмет Эрсой Туркияда 1 июндан бошлаб хориждан келаётган барча чет элликлар ва мамлакат фуқаролари аэропортларда коронавирусга тест топшириши мажбурий бўлишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?