2 063
ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини миллионлаб ўлимларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Фото: AFP/Getty Images
Дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бергудек бўлса, миллионлаб одамлар вафот этиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг стратегик масалалар бўйича ёрдамчиси Раньери Герра айтиб ўтди.
Мутахассис коронавирус пандемиясини ХХ аср бошидаги “испан гриппи”га қиёслаган ва глобал кўламда коронавирус пандемияси “ЖССТ кутгандек авж олаётганини” айтган.
“Испан гриппи билан таққослаш у [испан гриппи] ҳам ўзини ҳозирда коронавирус каби тутганини кўрсатмоқда. 1918 йил ёзида у пасайган ва сентябрь ҳамда октябрда қақшатқич тарзда яна авж олган ва унинг иккинчи тўлқини вақтида 50 млн киши ҳалок бўлган”, деб таъкидлаб ўтди Герра.
“Пандемия ўзини биз кутаётгандек тутмоқда”, деб қўшимча қилган мутахассис.
Раньери Герра
Герранинг бу сўзлари Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида карантин чекловлари юмшатилаётгани ортида янгради.
Euronews телеканалининг хабар беришича, ЖССТнинг Европадаги бўлими мутахассислари Европада чекловлар бекор қилина бошлангандан кейин коронавирус жадал тарқала бошлаганидан хавотир билдиришмоқда.
Мутахассислар агар тезкор чоралар кўрилмаса, Европа давлатлари соғлиқни сақлаш тизими яна таназзулга юз тутишидан огоҳлантиришмоқда.
ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий бюросига кирувчи давлатларда охирги ҳафтада 130 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган. “Охирги 2 ҳафта давомида 30 та давлатда янги ҳолатлар кўпаяётгани қайд қилинмоқда. Бу давлатлардан 11 тасида инфекция тарқалиши тезлашгани кўп сонда касалланиш ҳолатларига олиб келди ва бунга қарши бирор чора кўрилмаса, Европа соғлиқни сақлаш тизими яна таназзулга юз тутади”, деб айтган бюро директори Ханс Клюге.
Worldometer порталининг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда вирусга чалинганлар сони 10 млндан, ундан вафот этганлар сони 500 мингдан ошиб кетди.
Испан гриппи (испанка) эпидемияси 1918 йил январидан 1920 йилгача давом этган. Унга бутун дунёда камида 550 млн киши чалинган. Ундан вафот этганлар сони 50-100 млнгача баҳоланади. Шунга кўра, “испанка”дан ўлим даражаси 20 фоизгача етган.
Эпидемия Биринчи жаҳон урушининг охирги кунлари бошланган. Унинг авж олишига уруш қийинчиликлари – антисанитария, ёмон овқатланиш, ҳарбий лагерлар ва қочқинлар лагерларининг бир-бирига яқин жойлашгани олиб келган.
Ушбу касалликнинг илк жабрдийдалари 1918 йил бошида АҚШда пайдо бўлганига қарамай, у “испан гриппи” номини олган. Бунга эса Биринчи жаҳон урушидаги ҳарбий цензура армия ва аҳоли ўртасида бошланган эпидемия ҳақида хабар қилишга тўсқинлик қилгани сабаб ҳисобланади. Натижада нейтрал Испания Европа давлатларидан биринчи бўлиб 1918 йил майида эпидемия ҳақида ошкора маълум қилган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади