
Instagram ижтимоий тармоқларида актриса Саида Раметованинг уйида 21 ноябрь куни бош невараси Сарвараой ва унинг куёви Азизбекнинг тўй маросими бўлиб ўтганлиги акс этган видео кенг тарқалди. Шу билан бирга, актриса ўзининг шахсий саҳифасида невараси Сарвараой билан бирга тушган фотолавҳаларни ҳам улашди.
Фотолавҳа остига: "Юрагимнинг бир парчаси, қалбимнинг бир бўлаги, уйимнинг райҳони, хонадоним фариштаси ой қизим...Сени янги уйингга кузатиш бизни ҳам қувончга, ҳам соғинчга тўлдирди. Юрагимда сўз билан таърифлаб бўлмас ҳислар ўтди. Сарвараой қизим борган хонадонинг сени биздай ардоқлаши ва асрашини тилаб қоламан!" дея ёзиб қолдирди.
Маросим давомида Саида Раметова неварасини меҳр билан қучоқлаб, унга чин дилдан ширин тилаклар билдирди ҳамда дуо қилиб хайрлашди. Барча меҳмонлар Сарвараой ва Азизбекни табриклаб, янги ҳаёт йўлида бахт, соғлиқ ва омад ёр бўлишини тилашди.
Ушбу тўй нафақат оилавий қувонч ва самимийлик билан ўтиб, балки меҳр-муҳаббат ва дўстлик руҳини ҳам акс эттирди. Саида Раметованинг меҳрибон бувижон сифатидаги илиқ муносабати, неварасига бўлган севгиси меҳмонларда ва томошабинларда унутилмас илиқ таассурот қолдирди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.