
Ливерпул жамоаси ўз майдонида ўтказилган учрашувда Ноттингем Форестга 0:3 ҳисобида ютқазиб, мухлисларини хафа қилди. Бунгача Арне Слот бошчилигидаги жамоа ўтган турда Манчестер Сити меҳмони бўлиб, худди шу ҳисобда мағлубиятга учраганди.
Опта маълумотларига кўра, Ливерпул Англия чемпионатида 60 йилдан бери илк марта кетма-кет иккита йирик мағлубиятга учради. Охирги бундай ҳолат 1965 йилда содир бўлганди.
Энди Ливерпул Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши ўз уйида бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик кўради. Ушбу учрашув чоршанба, 26-ноябр куни ўтказилади.
Шундан сўнг Арне Слот жамоаси Премьер-лиганинг сафар учрашувида Вест Хемга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Лондонда якшанба, 30-ноябр куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.