date

Ньюкасл Ман Сити устидан ғалаба қозонди


Англия Премер-лигаси 12-турида "Ньюкасл" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар таркибига киритилган ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусонов ушбу ўйинда майдонга тушмади.

Ўйин аввалидаёқ жамоалар юқори суръат ва агрессив футбол намойиш этдилар. "Ньюкасл" тезкор ҳужумларга, айниқса Барнс ва Фолтемад орқали чиқишга эътибор қаратди.

"Сити" эса тўп назоратини қўлга олиб, қанотлардан ҳужумларни уюштирди. Дастлаб мезбонлар ҳақиқий имкониятларни яратди.

Барнснинг ўнг бурчакка йўллаган зарбаси Доннарумма томонидан қайтарилди. Кейин эса Фолтемад Мерфи узатмасини боши билан дарвозага йўллади, аммо "Сити" дарвозабони яна жамоасини қутқариб қолди.

Меҳмонларнинг жавоби эса биринчи бўлимнинг ўрталарида келди. Холанд тўпни қабул қилиб, узоқ масофадан зарба берди, аммо унинг зарбаси "Ньюкасл" дарвозаси устунидан анча узоққа ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда "Ньюкасл" позицион ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратди ва 64-дақиқада Барнс пастки бурчакка кучли зарба йўллаб ҳисобни очди. "Сити" эса тезда жавоб қайтариб, уч дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди.

Шеркидан келган узатма Рубен Диасга етиб борди ва унинг зарбаси рикошет билан дарвозага кириб кетди. 70-дақиқада Барнс дарвозабон қайтарган тўпни аниқ жойидан дарвозага йўллаб, дублга эришди.

VAR бу вазиятни текширди, аммо офсайд қайд этилмади. Ўйин охирида "Сити" хавфли ҳужумлар уюштирди, лекин "Ньюкасл" мудофааси, айниқса дарвозабон Поуп, барча зарбаларига қарши тура олди.

Абдуқодир Ҳусонов эса ушбу учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ньюкасл Ман Сити устидан ғалаба қозонди