
Ливерпулдаги инқироз давом этмоқда: Англия чемпионлари шанба куни Премьер-лига доирасидаги ўйинда ўз майдонида Ноттингем Форестга 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Мухлислар ва мутахассислар орасида бош мураббийни алмаштириш ҳақидаги гап-сўзлар кучаймоқда.
Бироқ, Арне Слотнинг яқин орада истеъфога чиқарилиши эҳтимолдан йироқ. Indykaila News хабарига кўра, Ливерпул раҳбарияти голландиялик мутахассисга тўлиқ ишонч билдирмоқда.
Клуб эгалари унга вазиятни ўнглаш учун 2026 йил бошигача вақт беришга тайёр. Ливерпул раҳбарияти Слотнинг имкониятларига шубҳа қилмайди ва у жамоани яна муваффақиятга етаклай олади деб ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Слот ўз лавозимини ўтган мавсум бошидан буён эгаллаб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.