
Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Эрик Гарсия билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб борилаётганини тасдиқлади. "Биз Эрик Гарсия билан янги шартнома тузиш устида ишлаяпмиз.
Унинг сўнгги вақтлардаги ўсиши ва ишончли ўйинларини ҳамма кўрмоқда. Эрик ажойиб ўйин ўтказди", – деди Флик матбуот анжуманида.
Шанба куни 24 ёшли футболчи "Камп Ноу" стадионида "Атлетик Бильбао"га қарши баҳсда 74 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Испаниялик универсал футболчининг, ҳимоя ва ярим ҳимоя позициясида ҳаракат қилувчи, амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўртасида якунига етади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.