date

Упамекано: Менинг келажагим пулга боғлиқ эмас


Француз марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано "Бавария"даги келажаги ва шартномасининг муддати ҳақида фикр билдирди. Агар у Мюнхен клубидаги шартномасини янгиламаса, келаси ёзда эркин агентга айланади.

"Менинг келажагим пулга боғлиқ эмас. Мен доимий равишда Макс Эберл ва Кристоф Фройнд билан алоқадаман.

"Бавария"да бахтлиман, яхши мавсум ўтказяпман ва жамоамнинг муваффақияти учун қўлимдан келган барча ишни қилмоқдаман. Келажакда нима бўлишини кўрамиз", деди Упамекано Bayern & Germany манбасига берган интервьюсида.

27 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби, "Ливерпуль" ва бошқа европалик гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Шанба куни "Бавария" ўз майдонида "Фрайбург"ни 6:2 ҳисобига мағлубиятга учратди ва Упамекано ўша ўйинда гол муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Упамекано: Менинг келажагим пулга боғлиқ эмас