date

Ян Зоммер Майк Менян ҳақида гапирди


Милан дербиси арафасида "Интер" дарвозабони Ян Зоммер "Милан" дарвозабони, франциялик Майк Менян ҳақида илиқ фикр билдирди. Зоммернинг фикрига кўра, Менян тажрибали ва кучли дарвозабон.

"У - ажойиб дарвозабон, шунингдек, яхши инсон. Аммо дерби - бу Зоммер ва Менян ўртасидаги ўйин эмас, балки "Интер" ва "Милан" ўртасидаги баҳс", - дея Зоммернинг сўзларини келтирди fcinter1908.it.

Эслатиб ўтамиз, Майк Менян 2021 йилдан бери "Милан" сафида тўп суриб, жамоа билан Италия чемпиони бўлган. Ян Зоммер эса фаолиятининг катта қисмини Германияда ўтказган ва ўтган йилдан бери "Интер" сафида ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ян Зоммер Майк Менян ҳақида гапирди