12:07 / 01.09.2020
1 126

ЖССТ Швециянинг коронавирусга қарши курашиш стратегиясини олқишлади

ЖССТ Швециянинг коронавирусга қарши курашиш стратегиясини олқишлади
Фото: Reuters
Швециянинг коронавирусга қарши курашиш стратегиясини олқишлаб, бошқа давлатлар ундан ўрнак олиш кераклигини айтди. Бу стратегия вирус тарқалишига қарши қатъий карантин киритиш ўрнига “енгил чекловлар киритиш”ни кўзда тутади.

Набарронинг таъкидлашича, пандемияга қарши курашда Швециядаги каби енгил чекловлар киритилиши узоқ муддатли истиқболда бошқа давлатлар учун ўрнак бўлиши лозим. Бошқа давлатлар ҳам эпидемия вақтида енгил чекловларни қўллаши керак. Мутахассис ҳокимият ва аҳоли ўртасидаги ўзаро ишончни коронавирус устидан ғалаба қозонишнинг омили деб атаган.

У бунга мисол сифатида Швецияни келтирган. “Швецияда ҳукумат жамиятга, жамият эса ҳукуматга ишонч билдирди”, деб тушунтирган ЖССТ вакили.

У Швециянинг вирусга карши курашдаги ёндашуви тўғри эканини ва аҳоли томонидан тўғри қабул қилинганини айтган. Стокҳолм фуқароларнинг теранлигига умид қилиб, қатъий карантин чоралари киритмади.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, қатъий карантин одамлар ва кичик бизнес даромадига жиддий зарба берувчи “қўпол восита” ҳисобланади. Унинг ўрнига, Швециядаги каби енгил чекловлар жорий қилиниши лозим.

Июнда янги зеландиялик профессор Майкл Бейкер Швеция тўлиқ карантиндан воз кечиб хатога йўл қўйганини айтган. Швеция ҳукуматининг бундаги ҳаракатлари икки гипотезага асосланган бўлган – фуқароларнинг энг заиф гуруҳларини ҳимоялаш имкони ва аҳоли томонидан оммавий иммунитетнинг тезда эгалланиши. Бироқ Бейкернинг таъкидлашича, бу иккала фараз ҳам нотўғри бўлиб чиққан.

Аввалроқ карантиндан воз кечган Швецияда 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида 51405 киши вафот этгани, бу 150 йиллик антирекорд экани маълум қилинганди.

Коронавирус пандемияси туфайли қатъий карантин чекловларини жорий қилган Европанинг кўплаб давлатларидан фарқли равишда, Швеция бошқа йўлдан борган. Мамлакатда умумий тақиқлар киритилмаган, ижтимоий масофани сақлаш ва ўзини яккалаш тавсиявий хусусиятга эга бўлган.

Айни вақтда скандинав давлатида коронавирусга чалинганлар сони 84 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони эса 5808 нафарни ташкил қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)