Иккинчи енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида мутлақ чемпионлик камари учун жуда муҳим жангга чиқиши белгиланган. Унинг рақиби – жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Наоя Иноуэ ҳисобланади.
Salaryleaks нашри тарқатган маълумотга кўра, мазкур жангнинг умумий мукофот фонди 20 миллион долларни ташкил қилади. Таъкидланишича, ушбу маблағдан Иноуэнинг улуши 75 фоизни ташкил этади, Аҳмадалиев эса қолган 25 фоиз қисмини қўлга киритади.
Япониялик суперстар 15 миллион доллар кафолатланган ҳақ олади. Бундан ташқари, у тахминан яна 4 миллион доллар миқдорида бонуслар билан тақдирланиши кутиляпти.
Муроджон Аҳмадалиев эса ушбу жанг учун 5 миллион долларлик тўловга эга бўлади. Шу билан бирга, у PPV (тўғридан-тўғри тўловли трансляция)дан 1 миллион доллардан ортиқ улуш олиши ҳам мумкин.
Шу тариқа, ҳамюртимиз Иноуэга қарши жангдан умумий ҳисобда 6 миллион долларга яқин даромад қилади. Бу эса Аҳмадалиевнинг боксчилик фаолиятидаги энг катта гонорар сифатида тарихга киради.
Мухлислар учун энг муҳим жиҳати – бу жанг нафақат чемпионлик камарлари, балки Муроджоннинг карьерасидаги янги босқич учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!