date

Бир километр учун 50 рубл: янги спорт ташаббуси эълон қилинди

Бир километр учун 50 рубл: янги спорт ташаббуси эълон қилинди

Россия Федерацияси Спорт вазирлигига Санкт-Петербург Қонунчилик Ассамблеяси депутати Алексей Цивилев ноодатий таклиф билан чиқди. Унга кўра, фуқаролар ҳар бир босиб ўтилган километр учун пул мукофоти олишлари мумкин. Депутат ўз фикрларини шахсий Телеграм саҳифасида баён қилган.

Цивилевнинг таъкидлашича, янги спорт иншоотлари қурилиши аҳолининг жисмоний фаоллигини кучайтиришга етарли эмас. Унингча, энг кучли мотивация — бу молиявий рағбат. “Биз соғлиғига эътибор қаратаётган миллионлаб одамларни қўшимча сарф-харажатсиз қўллаб-қувватлашимиз лозим. Кўчаларни ёпиш ёки миллиардлаб маблағ талаб қиладиган лойиҳаларсиз ҳам бунга эришиш мумкин”, — дейди у.

Депутат таклиф қилаётган концепция СпортИД тизими орқали амалга оширилиши мумкин. Унда фойдаланувчилар ўз машғулотларини қайд этиб борадилар ва эвазига бонуслар олишади. Бу мукофотларни спорт анжомлари ва озиқ-овқат маҳсулотларига чегирмаларга, спорт заллари ва бассейнларга аъзолик нархини камайтиришга, ҳаваскор мусобақаларига арзонроқ қатнашиш имкониятига ёки тиббий суғурта полисларига чегирмаларга алмаштириш мумкин бўлади.

Ҳозирча СпортИД қандай ишлаши тўлиқ аниқлаштирилмаган. Эҳтимолий вариантлардан бири — хизматни “Давлат хизматлари портали” базасида жорий этиш. Бу ерда фуқароларнинг шахсий рақамли профиллари орқали фаолиятни назорат қилиш режалаштирилмоқда. Цивилев, шунингдек, ушбу ташаббусни Соғлиқни сақлаш ва Рақамли ривожланиш вазирликларига тақдим этиб, махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир километр учун 50 рубл: янги спорт ташаббуси эълон қилинди