date

Иван Бошкович: “Бу фақат бошланиши, янги стандарт белгиладик”

Иван Бошкович: “Бу фақат бошланиши, янги стандарт белгиладик”

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – ОКМК (4:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

– Ғалабадан кейин мураббий сифатида натижадан хурсандман. Биринчи таймда футболнинг барча жиҳатлари бўйича рақибдан устун келдик. Жуда ҳам тартибли ўйнадик ва назорат бутунлай қўлимизда эди. Иккинчи бўлимда ОКМК олдинга кўпроқ ўтиши кутилган ҳолат эди. Улар кўплаб футболчиларини ҳужумга қўшишди. Бу бизга қарши ҳужумларда катта имконият яратиб берди ва биз ундан унумли фойдаланиб, рақибни жазолашга эришдик, – деди мураббий.

Шу билан бирга, Бошкович олдинлари бундай учрашувларда мағлуб бўлган пайтлардан ҳам катта хулоса чиқарганини таъкидлади:

– Илгари ана шундай баҳсларда имкониятни бой бериб қўярдик. Лекин бу сафар жамоа ва мен катта дарс олдик. Таркибдаги ўйинчиларнинг маҳорат даражаси, ички рақобат шундай ўйинларни осонроқ ўтказишимизга замин яратмоқда. Футболчиларим ва мухлисларни чин дилдан табриклайман. Бугун биздан ҳақиқий жанговар ўйин намойиш этилди. Бу ҳали йўлнинг бошланиши, жамоа ва клуб ўсишда давом этмоқда, – дея таъкидлади сербиялик мутахассис.

Мураббийга кўра, бугунги ғалаба фақат натижа билан эмас, балки жамоанинг кўрсатган кучли ўйини билан ҳам қимматли бўлди:

– Биринчи даврадаёқ ана шундай ўйинларда йирик ҳисоб билан ютишни кутгандик. Бундай ўйинлар энди биз учун стандартга айланиши зарур. Бугунги ғалаба билан бирга, жамоамнинг жанговор руҳда майдонга чиққанини кўриш мени қувонтирди. Энди эса кейинги рақибларни ҳам мағлуб қилиб, турнир жадвалида юқорига чиқишимиз шарт. Биздаги сифат шунга муносиб, – деди Бошкович.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: “Бу фақат бошланиши, янги стандарт белгиладик”