Суд залида ғайриоддий воқеа юз берди: собиқ кўчмас мулк агенти Николас Уокер иш жойидаги стол жойлашуви туфайли иш берувчисига қарши даъвода муваффақият қозонди, дея хабар берди ЛАДБибле.
Хертфордширлик Уокер бошқа филиалга ўтказилгач, унинг иш столи менежерлар одатда ўтирадиган “орқа” эмас, балки “ўрта” столга қўйилди. У буни ўз мавқеини пасайтириш деб ҳисоблаган.
Уокер хўжайини Дениел Янгга шикоят қилгач, жавобан бу фикр “бемаънилик” деб аталди. Можаро кучайиб, Уокер истеъфога ариза топширди, бироқ кейин фикридан қайтди. Шунга қарамай, иш берувчи уни қайта қабул қилмай, ишдан бўшатишни тезлаштирди.
Суд эса ходимнинг фойдасига қарор чиқарди ва унга 28 минг доллар (тахминан икки ярим миллион рубл) миқдорида товон пули тўлаш белгиланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар