date

Джорджо Армани васияти: бренд келажаги ҳақида қарор

Джорджо Армани васияти: бренд келажаги ҳақида қарор

Италиялик машҳур дизайнер Джорджо Армани васиятномасидаги шартлар очиқлангани ҳақида La Repubblica хабар берди.

Армани меросхўрларига ўз брендини сотиш ёки акцияларни IPO орқали жойлаштиришни тавсия қилган. У компаниядаги улушини икки босқичда сотишни белгилаган: аввал ўлимидан кейин 18 ой ичида Giorgio Armani S.p.A.нинг 15 фоизи, кейинги 3–5 йил ичида эса яна 30 фоиздан 54,9 фоизгача акцияларни бир инвестор ихтиёрига топшириш керак бўлади.

Дизайнернинг сўзларига кўра, устувор харидорлар орасида L’Oreal, LVMH ва EssilorLuxottica каби йирик люкс компаниялари бор. Шунингдек, меросхўрлар IPOни Италияда ҳам, бошқа йирик бозорларда ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Маълум бўлишича, Армани шериги Pantaleo Dell’Orkoга овоз берувчи 40 фоиз акцияларни, Фонд Fondazione Giorgio Armani жамғармасига 30 фоизни, қиз жияни ва ўғил жиянига эса 15 фоизни қолдирган. Қолган, овоз бериш ҳуқуқисиз акциялар бошқа қариндошларга мерос сифатида берилган.

Эслатиб ўтамиз, Джорджо Армани 4 сентябрь куни вафот этди. 6 сентябрь куни Миланда машҳур моделер билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Джорджо Армани васияти: бренд келажаги ҳақида қарор