23:50 / 12.10.2020
5 125

Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси

Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси
Фото: «Домашний очаг»
Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси ҳақида нималарни биласиз? Оддий қилиб айтганда, бу қон қабул қилмайдиган даражада глюкоза миқдорининг кўтарилишидир. Танадаги «эркин» шакар миқдори салбий ҳолатларни пайдо қилмаслиги учун қандли диабетнинг дастлабки белгиларини кузатиб бориш жуда муҳим. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва турмуш тарзини ўзгартириш қандли диабетнинг жиддий ва нохуш оқибатларининг олдини олади.

Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси кенг тарқалган касаллик бўлиб, биргина Америкада қандли диабетдан 30 миллион киши азият чекса, 84 миллион киши касалликнинг иккинчи тоифасига чалинган.

Иккинчи тоифадаги беморларда қонда шакар миқдори доимий равишда кўтарилиб туради. Аммо турмуш тарзи ўзгартирилмаса, даволанилмаса, касалликнинг аломатлари ўз-ўзидан қандли диабетга айланади – дастлабки белгилар кузатилгандан сўнг тахминан беш йил ўтиб, касаллик тўлиқ шакллана бошлайди.

Қандли диабетнинг илк аломати яширин бўлади ва шу ҳолатда ривожланади, айниқса, дастлабки босқичлари енгил ўтади. Қандли диабетнинг дастлабки белгилари қандайлиги ва унинг хавфли омиллари ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлиш зарур.

Қандли диабетдан олдинги ва иккинчи тоифасида кузатиладиган аломатлар:

Тез-тез пешоб чиқариш
Қонда қанд миқдори юқори бўлса, буйраклар ортиқча глюкозани пешоб орқали чиқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун қандли диабет олди одамлар тез-тез, айниқса, кечаси кўпроқ ҳожатхонага чиқади.

Қаттиқ чанқоқ
Биринчи белги ўз-ўзидан иккинчи белгини келтириб чиқаради. Тез-тез пешоб, табиийки, тананинг сувсизланишга олиб келади ва одам доимо чанқайди. Ушбу ҳолатдаги одамлар қанчалар кўп суюқлик ичмасин, танада унинг миқдори етмайди. Шунингдек, танада пешоб билан бирга чиқиб кетадиган электролитлар – калий, магний ва бошқа минераллар ҳам камаяди.

Доимий очлик
Нафақат чанқоқ, балки очлик ҳиси ҳам қандли диабетнинг иккинчи тоифаси хабарчиси бўлиши мумкин. Ҳазм қилиш тизими озиқ-овқатларни оддий шакарга айлантиради, кейинчалик организм ундан фойдаланади. Қандли диабет билан оғриган одамларда қон оқимидаги глюкоза ҳужайра деворларига кира олмайди. Натижада қанчалик кўп овқат тановул қилинмасин, диабет олди ва иккинчи тоифадаги беморлар очликни ҳис қилади, сабаби тана чиндан ҳам оч қолган бўлади.

Доимий чарчоқ
Қанднинг самарасиз парчаланиши ва сўрилиши, айтиб ўтилганидек, тана тўқималарининг очлигига олиб келади. Бу эса доимий чарчоқ ва сустликни келтириб чиқаради.

Кўришда муаммо
Қондаги ортиқча миқдордаги шакар қон томирлари ва капиллярларига зарар етказади – уларнинг деворлари янада мўртлашади. Бу орқали кўзнинг кўриш қобилияти пасаяди, тасвир хиралашади. Айтиш керакки, муаммо бир кўзда ёки иккаласида бирдан ўзини намоён қилиши мумкин.

Бундай вақтда қандли диабетни даволаш ишлари бошланмаса, вақт ўтиши билан кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. Бундан иложи борича эҳтиёт бўлиш зарур.

Соғлиқни қайта тиклаш тезлигининг пасайиши
Ҳеч ким ўз-ўзидан танага жароҳат етказмайди. Оддийгина уй ҳайвони, масалан, мушук тирнаб олган яранинг тузалиши ва битиши учун ҳам ҳафта, балки ойлар керак бўлади. Бу ҳам қандли диабет белгиларининг аломатидир.

Сабаби қон томирлари ва капиллярларнинг деворлари қондаги қанд миқдоридан азият чекади, организм энди янгиланиш учун етарли ресурсларга эга эмас. Яраларнинг секин битиши инфекция юқиш даражасини орттиради.

Оёқ ва қўл учларининг увишиши ва оғриқ
Шакар қон айланишига таъсир ўтказади, бу эса асаб толаларини шикастлайди. Касалликнинг иккинчи тоифасидаги одамларда бу оғриқ, карахтлик ва бармоқлар ёки оёқ учларида увишиш пайдо қилади. Айниқса, у оёқ учида кўпроқ кузатилади. Ушбу ҳолат нейропатия деб аталади ва бошқа аломатлар сингари вақт ўтиши билан ёмонлашиши мумкин.

Терининг қорайиши
Баъзи жойларда тери қалинлашиши ва рангда ўзгариш кузатилади. Одатда бўйин, қўлтиқ ости, бўғим териси ва тирсакларда бу каби ҳолатлар бўлиши мумкин.

Қичишиш ва тошма
Қон ва пешоб таркибидаги ортиқча глюкоза замбуруғлар ва бактерияларни кўпайтиради. Албатта, бактериялар ўз навбатида оғиз, қўлтиқ ости соҳаларида пайдо бўлади. Муаммоли жойлар одатда яллиғланади ва қичишади, тери юзасида турли тошма ва эт кўчиши кузатилади.

Қандли диабетни даволамаслик бутун вужудга катта таъсир кўрсатади, бу эса соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Касаллик билан оғриган одамларда кўпинча бошқа заифликлар ҳам бирга хуруж қилади:
- юрак билан боғлиқ муаммолар;
- инсульт;
- асаб шикастланиши;
- оёқ оғриғи;
- буйрак касаллиги;
- кўриш қобилиятининг сусайиши;
- эркак ва аёлларда жинсий касаллик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси