Мексикада сўнгги кунларда ёғган кучли ёмғирлар натижасида тошқин ва кўчкилар юз берди. Расмий маълумотларга кўра, камида 64 киши ҳалок бўлган, яна 65 киши бедарак йўқолган.
Тропик Раймонд бўрони сабабли дарёлар тошиб, йўллар ва уйлар зарар кўрган. Президент Клаудия Шеинбаум бу даражадаги ёғин кутилмаганини билдирди.
Энг катта талафот Ҳидалго ва Веракрус штатларида қайд этилган. Веракрусда 29 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.
Ҳукумат минглаб одамларни хавфсиз жойларга кўчирмоқда. Мутасаддилар сувдан кейин тарқалиши мумкин бўлган касалликларга қарши чоралар кўраётганини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар