
Мадагаскарда сўнгги ҳафталарда катта норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар президент Андри Ражоэлина истеъфосини талаб қилмоқда. Улар сув ва электр таъминотидаги узилишлар, коррупция ва қашшоқликдан шикоят қилмоқда.
Манбаларга кўра, президент якшанба куни Франция ҳарбий самолётида мамлакатни тарк этган. Айрим ҳарбийлар эса ҳукуматга бўлган садоқатини тўхтатиб, намойишчиларга қўшилган.
Намойишлар чоғида бир нечта давлат идоралари эгаллаб олинди, Сенат раҳбари эса лавозимидан озод этилди.
БМТ маълумотига кўра, 25-сентябрдан бери камида 22 киши ҳалок бўлган. 30 миллион аҳолига эга Мадагаскарда ёшлар бу сафар норозилик ҳаракатининг асосий кучига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.