17:23 / 06.05.2021
2 156

Қозоғистон ўз рақамли валютасини жорий этади


Қозоғистон Миллий банки янги турдаги валюта — рақамли тангани жорий этишни режалаштирмоқда. Бу молиявий регулятор томонидан чиқариладиган янги пул шаклидир.

«Рақамли тангалар нақд ёки нақдсиз пулларни алмаштириш учун мўлжалланмаган, балки улар билан параллел равишда ишлатилади. Рақамли танга жорий этилиши миллий тўлов тизимининг янада ривожланишини таъминлайди ва бир қатор ўзига хос технологик хусусиятлар учун нақд тўловларга боғлиқликни камайтиради», дейилади Қозоғистон Миллий банки баёнотида.

Айни пайтда Қозоғистон Миллий банки рақамли валюталарнинг фойда ва хатарлари, уларни чиқариш ҳамда тарқатиш усули, ишлатилаётган технологиялар, пул-кредит сиёсати, молиявий барқарорлик ва тўлов хизматлари бозорига таъсирини ҳар томонлама ўрганмоқда.

Таъкидланишича, янги турдаги миллий валюта барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилади. Рақамли танга ягона электрон рақамли кетма-кетлик форматида чиқарилиб, алоҳида электрон ҳамёнларда сақланади.
Шу билан бир қаторда, рақамли тангаларнинг электрон пуллардан сезиларли даражада фарқ қилиши таъкидланмоқда.

«Рақамли тангалар Миллий банк томонидан чиқариладиган қўшимча пул шаклига айланади, электрон пуллар фақат маълум бир тўлов тизимининг инфратузилмасида мавжуд тарзда чиқарилиши мумкин, шу жумладан, хусусий ташкилотлар томонидан. Бошқача қилиб айтганда, электрон пуллар ўз вазифаларини битта тўлов тизими доирасида амалга оширади ва ушбу тизим эгасига мажбуриятларни юклайди», деб тушунтирмоқда Қозоғистон молиявий регулятори.

Рақамли валюта чиқаришнинг энг катта сабаби тўловлар самарадорлигини ошириш ва трансчегаравий тўлов тизимларини ривожлантириш экани таъкидланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ўз рақамли валютасини жорий этади