22:39 / 22.09.2021
1 420

Трамп жияни ва The New York Times газетасини судга берди

Трамп жияни ва The New York Times газетасини судга берди
Фото: EPA
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп The New York Times газетасида 2018 йилда чоп этилган мақола сабабли газетани ва жияни Мэри Трампни судга берди, деб ёзади Associated Press.

Нью-Йорк штати судига берилган даъвода Мэри Дональд Трампнинг солиқ декларациясини ошкор қилиб, келишувни бузганликда айбланмоқда. Декларацияни Мери собиқ президентнинг отаси Фред Трампнинг мулкига оид баҳсда қўлга киритган.

The New York Times’да чоп этилган мақолада таъкидланишича, Трамп ҳар доим таъкидлаганидан фарқли ўлароқ ўз бойлигини ўзи ишлаб топмаган. Газетанинг манбаларга таяниб ёзишича, Дональд Трампнинг отаси, тадбиркор Фред Трамп, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемалари орқали ўғлига 413 миллион доллар ўтказган.

Мэри ўзининг Трамплар оиласи ҳақида нашр этган китобида у The New York Times учун манба бўлиб берганини таъкидлайди. Трампнинг даъвосига кўра, Мэри Трамп, The New York Times ва газета журналистлари унга қарши «шахсий хусуматда бўлган» ва сиёсий кун тартибини илгари суришни истаган.

Дональд Трамп жиянини 2001 йилдаги келишув шартномасини бузганликда айбламоқда, унга кўра Мери Дональд Трампнинг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳеч кимга бермаслиги керак эди.

Собиқ президент журналистларни, тақиқ ҳақида била туриб ҳам шахсий манфаатлари учун бу маълумотни олишда жиянидан фойдаланганликда айблади.

Трамп ўз даъволарида 100 миллион доллар товон талаб қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Трамп жияни ва The New York Times газетасини судга берди
[/banner_pushhouse