Тошкент–Чорвоқ йўналишида янги йўл қурилади

1 дақиқа ўқиш322
Тошкент–Чорвоқ йўналишида янги йўл қурилади

Тошкент–Чорвоқ йўналишида янги автомобил йўли қурилади, деб Uz24.uz хабар берди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов O‘zbekiston24 телеканалига берган интервьюсида, Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қуриш лойиҳаси тақдим этилганини маълум қилди.

Вазирга кўра, “Чорвоқ–Чимён” рекреацион зонаси муҳум туризм йўналишига айланган ва бу ҳудудга катта инвестициялар йўналтирилмоқда. Мавжуд йўлда тирбандлик кузатилмоқда, бу эса янги ечим талаб қилади.

Президент томонидан Тошкент–Чорвоқ автомобиль йўли қурилиши бўйича қарор қабул қилинган. Дастлабки концепция ишлаб чиқилган ва қурилиш тендер асосида, илғор компаниялар иштирокида, давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилади.

Вазир сўзларига кўра, янги йўл қурилиши мавжуд йўлга таъсир қилмайди ва транспорт оқимини енгиллаштиради. Мавжуд инфратузилмага зарар етказилмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?