
TikTokда машҳурликка эришган Labubu қўғирчоқлари атрофида фирибгарлар фаол ҳаракатга ўтди. Лондон яқинидаги саноат зонасида минглаб сохта қўғирчоқлар мусодара қилинди. Улар сифатсиз ва хавфли материаллардан тайёрланган бўлиб, болалар учун бўғилиш хавфини туғдирмоқда.
Labubu бренди эгаси Поп Март компанияси ўтган йили даромадини икки баравар ошириб, 1,8 миллиард доллар даромад қилган. Бу машҳурлик фирибгарларни ҳам жалб қилди — улар асл маҳсулотларни оммавий сотиб олиб, қайта қиммат нархда сотмоқда ёки сифатсиз сохталарини тарқатмоқда.
Расмийларга кўра, сохта қўғирчоқларнинг аксарияти Хитой, Гонконг ва Туркиядан кириб келмоқда. Баъзилари заҳарли пластмасса ва елимлардан ясалган бўлиб, қисмлари тезда ажралиб кетади. Айрим ҳолларда бу қисмлар болаларнинг оғзига тушиб, хавф туғдирган.
Мутахассислар истеъмолчиларга эҳтиёткор бўлишни, жуда арзон нархлардаги маҳсулотлардан шубҳаланишни тавсия этмоқда. Сохта маҳсулотлар одатда сифатсиз қадоқланган, ёрлиқларда имловий хатолар бўлади.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳозирда мусодара қилинган қўғирчоқларни далил сифатида сақламоқда ва уларни йўқ қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар