28-июл куни Россиянинг Камчатка яриморолида содир бўлган 8,8 магнитудали зилзила сўнгги йилларнинг энг кучлиларидан бири бўлди. Тинч океани бўйлаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинди. Аммо тахмин қилинганидек вайронкор цунами содир бўлмади.
Кучли зилзиланинг сабаби нима эди?
Камчатка яримороли “Тинч океани ёнғин ҳалқаси”да жойлашган бўлиб, бу минтақада ер силкинишлари ва вулқонлар билан машҳур. Плиталарнинг тўқнашуви катта куч тўпланишига ва “мегашовқинли” зилзилага олиб келади.
Бу турдаги зилзилалар катта ҳудудда юз беради ва бир неча дақиқада улкан энергия ажралиб чиқади. Худди шундай зилзила 1952-йилда ҳам Камчаткада содир бўлган эди.
Цунами нега кучсиз бўлди?
Зилзила кучли бўлишига қарамай, цунами тўлқинлари Камчатка соҳилларида тахминан 4 метр баландликда бўлди. Бу 2004-йилги Ҳинд океанидаги ёки 2011-йилдаги Япониядаги цунамиларга нисбатан анча кичикдир.
Мутахассисларнинг фикрича, бунга бир неча сабаблар бор:
-
Зилзиланинг чуқурлиги (тахминан 21 км) сув кўтарилишини чеклади.
-
Денгиз туби ва қирғоқ шакли тўлқин баландлигини пасайтирди.
-
Пляж релефи ва аҳолининг камлиги талофатни камайтирди.
-
Замонавий огоҳлантириш тизимлари одамларнинг эвакуациясини осонлаштирди.
Японияда эвакуация ва олдиндан огоҳлантиришлар
Японияда 1,9 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу 2004-йилги фожиадан фарқли равишда, минтақадаги илғор огоҳлантириш марказлари тезкор чоралар кўришга ёрдам берди. 2004-йилда бундай тизимлар йўқ эди ва натижада 230 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.