date

Ядро таҳдиди ортидаги асосий сабаб — Трампнинг қарорлари, деб ҳисоблашмоқда экспертлар

Ядро таҳдиди ортидаги асосий сабаб — Трампнинг қарорлари, деб ҳисоблашмоқда экспертлар

Америкада сўнгги кунларда ядро қуроллари билан боғлиқ жиддий муҳокамалар авж олди, деб хабар берди Haqqin.az. Айниқса, Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев томонидан янграган кескин баёнотлар ва АҚШнинг ядро сиёсати бўйича амалга оширилаётган ҳаракатлар америкалик сиёсатчилар, таҳлилчилар ва жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди.

Америка қуролларини назорат қилиш ассоциацияси раҳбари Дерил Кимбол Медведевнинг сўзларини “ҳиссий ва болаларча” деб баҳолади. Унинг таъбири билан айтганда, бу баёнотлар гўё ёш боланинг қўрқинчли фантазиясига ўхшаб кетади. Бироқ америкаликлар бу гапларда исталмаган ядровий тарангликка сабаб бўлиши мумкин бўлган жиддий таҳдидни ҳам кўрмоқдалар.

Айни пайтда, АҚШда кўплаб сиёсатчилар ва экспертлар юзага келган вазият учун асосий айбни Медведев эмас, балки президент Дональд Трампга юклаяпти. Атлантика институтининг ядро стратегияси мутахассиси Элена Петров таъкидлашича, бу “жуда нозик палла”. Унинг фикрича, ядро сув ости кемаларини қайта жойлаштириш ҳақидаги оммавий баёнот орқали Трамп бир вақтнинг ўзида ҳам таҳдид даражасини оширмоқда, ҳам қарама-қаршилик эҳтимолини кучайтирмоқда.

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон ҳам президентнинг қарорларини кескин танқид қилди. CNN телеканалига берган интервьюсида у бу ҳаракатларни “жуда хавфли бизнес” деб атади.

Кузатувчилар учун яна бир эътиборли жиҳат — АҚШ томонидан 2008-йилдан бери илк бор Буюк Британияга ядро қуроллари топширилди. 16 июль куни Америка ҳарбий самолёти Ню-Мексико штатидаги Киртленд ҳаво кучлари базасидан ядро қуролини транспондер билан ҳавога кўтарди ва Лейкенхит (Буюк Британия) авиабазасига қўнди. Бу парвоз манзили интернет орқали жонли намойиш этилди.

Bloomberg нашри таъкидлашича, бундай очиқ ядро қуроли ҳаракати Россия раҳбари Владимир Путинга аниқ “сигнал” бўлиши мумкин.

Ядро қуроллари билан боғлиқ жиддий қарама-қаршиликлар ва улар ортидаги сиёсий ўйинлар жаҳонда барқарорлик учун янги хавфли палла бошланганини кўрсатмоқда. Экспертлар фикрича, бу вазиятни тўғри ва холисона баҳолаш, сиёсий мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ядро таҳдиди ортидаги асосий сабаб — Трампнинг қарорлари, деб ҳисоблашмоқда экспертлар